Рекорд! Хэмилтон ўз мамлакатидаги Гран-прида ғолиб чиқди

Рекорд! Хэмилтон ўз мамлакатидаги Гран-прида ғолиб чиқди

“Формула — 1” бўйича етти карра чемпион Льюис Хэмилтон ўз уйида бўлиб ўтган Силверстоундаги Британия Гран-присида ғалаба қозонди. Бу рекорд даражадаги тўққизинчи чемпионлик ҳисобланади.

Mercedes ҳайдовчиси 2021-йилдан буён “қироллик пойгаси”да ғолиб чиқмаяпти.

Кучли учликка Макс Ферстаппен (Red Bull) ва Ландо Норрис (McLaren) ҳам кирди.

Хэмилтон мавсум охирида Mercedes'ни тарк этади.

Ҳайдовчилар рейтингида Ферстаппен пешқадам (255 очко), Норрис иккинчи (171), Ferrari вакили Шарл Леклер учинчи (150).

“Формула — 1”нинг навбатдаги босқичи 19-21 июль кунлари Венгрияда бўлиб ўтади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.