Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси Анвар Анваров (узунликка сакраш), Екатерина Воронина (кўпкураш), Сафина Садуллаева (баландликка сакраш) ва Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш) рейтинг орқали Париж 2024 иштирокчилари қаторидан жой олишди.
Шу тариқа, енгил атлетикачиларимизнинг бўлажак Олимпия ўйинларига қўлга киритган йўлланмалари 5 тани ташкил қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили марафончимиз Шоҳруҳ Давлатов Олимпиада нормативини бажариш орқали лицензия соҳибига айланган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.