Тошкентда учта йўловчи автобус бир-бирини қувиб ўтиб, қоидани қўпол бузди — видео

Тошкентда учта йўловчи автобус бир-бирини қувиб ўтиб, қоидани қўпол бузди

Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқда тарқалганидан сўнг, ҳолатга изоҳ берилди. Ҳайдовчилар жазоланди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентда 5-автобус саройига тегишли 18-йўналишда ҳамда 8-автобус саройига тегишли 67-йўналишда ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги акс этган видео тарқалди. «Тошшаҳартранс» АЖ Матбуот хизмати ҳолатга изоҳ берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳайдовчилар «Тошшаҳартранс» АЖга чақиртирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган. Ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидасини бузганлиги сабабли тегишли жарима жазоси қўлланилган.

«Келгусида ушбу ҳайдовчилар қайд этилган қоидаларни бузган тақдирда улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирилди», — дейилади хабарда.

Мазкур ҳайдовчиларнинг ўзлари ҳам қилмишидан пушаймонлигини айтиб, бошқа бу ҳолат қайтарилмаслигига ваъда беришди.

«Мен 5-автобус саройида 5 йилдан бери ишлаб келаман. 8 июль куни Шота Рўставели кўчаида светофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатни давом эттирдим. Айбимга иқрорман. Йўловчилардан узр сўрайман. Агар мазкур ҳолат яна такрорланса, мен билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишингизни сўрайман», — дейди ҳайдовчилардан бири.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.