Урганчда ижодий имтиҳондан деярли $3 мингга ўтказиб қўйишни ваъда қилган декан ушланди
Қўлга олинган шахс юқори мартабали танишлари орқали ижодий имтиҳондан ўтишда ёрдам беришга ваъда берган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
хабарига кўра, Урганч давлат университети факультет декани С.К. фуқаро З.Ў.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ушбу университетда ўтказиладиган ижодий (касбий) имтиҳондан ўтишига амалий ёрдам бериши эвазига 2 600 АҚШ доллари ва 2,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.