Баҳодир Жалолов WBC'нинг янгиланган рейтингида яна кўтарилди

Баҳодир Жалолов WBC'нинг янгиланган рейтингида яна кўтарилди

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) июль ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Ушбу рўйхатдан 8 нафар боксчимиз жой олган:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдагидан 1 поғона кўтарилиб, 9-ўринга жойлашди;

Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб, 14-ўринда;

Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдаги каби 8 -ўринни банд этган бўлса, Жаҳонгир Расулов 4 поғона юқорилади ва 27-ўринни эгаллади;

Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қолди; Миразизбек Мирзахалилов ўтган ойдаги каби 28-ўринни банд этди;

Енгил вазн (50,82 кг): Олимжон Назаров ўтган ойдагидан 4 поғона пастлаб, 34-ўринга жойлашди;

Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдаги сингари 5-ўриндан жой олди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.