Олимпиада-2024. Бугун вакилларимиздан кимлар иштирокини бошлайди?
Бугун Ўзбекистон делегацияси яна бир спорт турида дебют қилади. Камончиларимиз Зиёдахон Абдусатторова ҳамда Амирхон Содиқов Париж 2024 ёзги Олимпия ўйинларининг яккалик дастурида дастлабки саралаш баҳсини ўтказишади.
Бугун қайд этиладиган натижалар асосида плей-офф босқичи учун қуръа шакллантирилади. Мерганларимизга бўлажак баҳсларда омад тилаймиз!