Шифохона 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, давлат бюджетидан молиялаштирилади.
Унга мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Тошкент” МФЙ Янги айланма йўли манзилида жойлашган “Зангиота 2” шифохонаси ўрнида давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат муассасаси шаклидаги 500 ўринга мўлжалланган Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади.
“Зангиота 2” шифохонасининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан Болалар шифохонасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.
Шифохонанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:
— 18 ёшгача бўлган болаларда зарур тиббий текширувларни ўтказиш, уларга юқори малакали тиббий-консультатив ҳамда ихтисослаштирилган стационар ёрдамини кўрсатиш;
— туман тиббиёт бирлашмаларига амалий-методик ёрдам бериш;
— Тошкент шаҳар тиббиёт муассасалари амалиётига замонавий тиббиёт технологиялари ва бошқарув усулларини жорий этишда кўмаклашиш;
— тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда иштирок этиш.
2024 йил 1 сентябрга қадар Болалар шифохонасининг бино ва иншоотларида зарур қурилиш ҳамда таъмирлаш ишларини амалга оширилиб, болаларга тиббий ёрдам кўрсатишга мослаштирилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.