Париж — 2024. Жокович кейинги босқичга йўл олди, унинг рақиби Надаль бўлиши мумкин

Париж-2024. Жокович кейинги босқичга йўл олди, унинг рақиби Надаль бўлиши мумкин

Сербиялик теннисчи, дунёнинг иккинчи ракеткаси Новак Жокович Париждаги Олимпиаданинг иккинчи босқичига йўл олди.

Турнирда биринчи рақам остида сараланган 37 ёшли сербиялик илк учрашувда австралиялик Метью Эбденни 6:0, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

36 ёшли Эбден теннисдаги энг яхши жуфтлик ўйинчиларидан бири бўлиб, 2022-йил августидан бери илк яккалик баҳсини ўтказмоқда.

Жоковичнинг навбатдаги рақиби Рафаэль Надаль (Испания) – Мартон Фучович (Венгрия) жуфтлиги ғолиби бўлади.

Иккинчи рақамда сараланган Карлос Алькарас ҳам Париждаги илк учрашувида ғалаба қозонди. Испаниялик теннисчи Ливан вакили Хайди Ҳабибни 6:3, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.