Руни UFC 304 мусобақасида кўриниш берди
Уэйн Руни UFC 304 мусобақасига ташриф буюрди.
«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси томошабинлар залида кўриниш берди.
Эслатиб ўтамиз, турнир Манчестер шаҳрида (Буюк Британия) бўлиб ўтмоқда. Асосий жангда Леон Эдвардс (22-3) ва Белал Муҳаммад (23-3) ўртасида ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик жанги бўлиб ўтади.