Оқшом доирасида енгил вазн тоифасида Шоҳжаҳон Эргашев америкалик Жулиан Смитга қарши рингга кўтарилди.
Жанг тўлиқ 10 раунд давом этди. Унда ҳакамлар қарорига кўра (95-94, 95-94, 94-95) Смит ғалаба қозонди деб топилди. Эргашев эса жанг давомида нокдаун ҳолатига ҳам тушди.
Шоҳжаҳон фаолиятидаги 26-жангида 2-мағлубиятини қабул қилиб олди. Ўзбекистонлик боксчи аввал Сабриэль Матиасга имкониятни бой берганди.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.