Париж-2024. Навбаҳор Ҳамидова чорак финалга йўл олди
Боксчимиз
Навбаҳор Ҳамидова Олимпия ўйинларидаги дастлабки жангини муваффақиятли ўтказди. Ҳамюртимиз унда
АҚШ вакили
Морелле Маккенега қарши рингга кўтарилиб, ажойиб ғалабага эришди ва чорак финалга йўл олди. Энди у ярим финал йўлланмаси учун 3-август куни жанг қилади.