Франция 1984 йилдан бери илк бор Олимпиада ярим финалига чиқди

Франция 1984 йилдан бери илк бор Олимпиада ярим финалига чиқди

Франция Аргентинани мағлуб этди (1:0) ва Олимпиада — 2024 ярим финалига чиқди.

Ярим финалда французлар Миср термасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин 5 август куни бўлиб ўтади.

Шу тариқа, Франция терма жамоаси 1984 йилдан бери илк бор Олимпиада ўйинларининг ярим финалига чиқди.

Ўшанда французлар финалда Бразилия термасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпион бўлишганди.

Испания иккинчи ярим финал учрашувида Марокашга қарши майдонга тушади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.