«Асосийси, бу тестлар қонуний эмас эди. Ҳақиқатан ҳам IBA'дан хат бор эди, мен тасдиқлайман, лекин тест жараёни қонуний эмас эди.
Мен спортчиларнинг интим тафсилотларини муҳокама қилмайман, бундай нарсаларни ахборот майдонига чиқариш уят.
Ҳатто ушбу материални тарқатиш усули ҳам ҳар қандай этикага зиддир. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бу аёллар ҳуқуқларининг бузилиши эканлигини тасдиқлайди», дейди Адамс.
Адамснинг сўзларига кўра, тест топшириш жараёнида “концепциянинг ўзидан тортиб, улар ҳақидаги маълумотларни оммага тарқатишгача” жуда кўп қоидабузарликлар бўлган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.