Олимпиадада сёрфинг бўйича ҳал қилувчи баҳслар муайян муддатга қолдирилди

Олимпиадада сёрфинг бўйича ҳал қилувчи баҳслар муайян муддатга қолдирилди

Олимпиадада аёллар ўртасидаги сёрфинг бўйича баҳсларнинг сўнгги босқичлари тўлқинлар йўқлиги сабабли қолдирилди.

Ярим финал ва финал ўйинлари 4-август, якшанба куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ ташкилотчилар мусобақани камида 5-август, душанба кунига қолдиришга мажбур бўлди.

Ўйинлар Теахупоо шаҳрида бўлиб ўтади. Ўтган ҳафтада аёллар ўртасидаги 1/8 финал ва эркаклар ўртасидаги чорак финал ўйинлари ҳам тўлқин шаклланишига таъсир этувчи ноқулай шамол шароитлари туфайли қолдирилганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.