Тошкентнинг учта туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди

Тошкентнинг учта туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди

Бектемир, Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг айрим жойларида газ етказиб бериш вақтинча тўхтади.

«Ҳудудгаз Пойтахт» хабарига кўра, таъмирлаш ишлари туфайли Бектемир, Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг қуйидаги ҳудудларига 6 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Бектемир тумани (соат 09:00 дан 17:00 гача):

— “Олтинтопган” МФЙдаги 322 та ерли хонадон

— “Забардаст” МФЙдаги 45 та ерли хонадон

Янгиҳаёт тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача):

— “Хўжа Учқун” МФЙ Марказий кўчасидаги 45 та ерли хонадон.

Сергели тумани (соат 11:00 дан 16:00 гача)

— “Маданият” МФЙ Қўйлиқ 5-мавзесидаги 28 та кўп қаватли уйлардаги 1851 та хонадон;

— “Халқобод” МФЙ Қўйлиқ 5-мавзесидаги 23 та кўп қаватли уйлардаги 1189 та хонадон;

— “Бирдамлик” МФЙ Қўйлиқ 6-мавзесидаги 14 та кўп қаватли уйлардаги 1483 та хонадон;

— “Шукрона” МФЙ Қўйлиқ 7-мавзесидаги 8 та кўп қаватли уйлардаги 641 та хонадон;

— У.Маҳмудов кўчасидаги 210 та ерли хонадон.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.