Париж — 2024. 1500 м масофага югуришда янги Олимпия рекорди ўрнатилди

Париж-2024. 1500 м масофага югуришда янги Олимпия рекорди ўрнатилди

Америкалик спортчи Коул Хокер Олимпия ўйинлари финалида 1500 м масофага югуришда сенсацион тарзда ғолиб чиқди. У масофани 3:27,65 га босиб ўтди ва шу билан янги Олимпия рекордини ўрнатди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг асосий фаворити – 2020 йилги Олимпиада чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони норвегиялик спортчи Якоб Ингебригцен ушбу йўналишда медалсиз қолганди. У фақат тўртинчи ўринни эгаллади (3:28,24).

Енгил атлетика. Олимпия ўйинлари 2024, Париж. Эркаклар 1500 м масофага югуриш. Финал:

1. Коул Хокер (АҚШ) — 3:27,65 (янги Олимпия рекорди).
2. Жош Кэрр (Буюк Британия) — 3.27.79.
3. Яред Нагуз (АҚШ) — 3.27.80.

Аввалги Олимпия рекорди Ингебригценга тегишли эди (3:28,32). У уни 7 август куни Токио — 2020 Олимпиадасида ўрнатган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.