Ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширган фуқаролар жавобгарликдан озод қилинади

Ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширган фуқаролар жавобгарликдан озод қилинади

Қонун пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтирувчи қуроллар ва ўз-ўзини ҳимоя қилиш қуролларига тегишли.

Президент томонидан имзоланган Қонун билан МЖтКга қўшимча киритилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Унга кўра, шахс ўзининг қонунга хилоф эгалигида бўлган пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуроли ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ихтиёрий равишда топширса маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.

«Илгари бундай норма мавжуд эмас эди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.