4 нафар судланувчига жазо тайинланди. Умумий етказилган зарар миқдори 282 млрд сўмни ташкил қилиб, у айбланувчилардан ундирилиши белгиланди.
Жиноят иши бўйича 4 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш”, 1 нафарига нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тошкент шаҳар судининг UzNews.uz’га хабар қилишича, бугун, 11 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида мазкур иш кўриб чиқилиб, 4 нафар судланувчига жазо тайинланган.
Суд ҳукми билан “INTERLOGISTICS” МЧЖ ҚК директори Ф.С., қўриқлаш (ҳарбийлашган, ёнғиндан сақланиш, қоровуллик) бошлиғи Ф.А., POLYCHEM” МЧЖ директори С.Б. ва мазкур МЖЧ омбор мудири К.Н. ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 5 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Тайинланган жазо манзил колониясида ўтаттирилиши белгиланган.
Жабрланганларга етказилган 282 миллиард сўм зарар мазкур икки МЧЖ ва судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.