Транспорт алоқасини ишга тушириш маросимида Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 702 метр, эни 46 метрни ташкил этади. Шунингдек, иккита себарга ва тўртта ёйсимон йўллар қурилиб, Кичик ҳалқа йўли ва Содиқ Толипов кўчаси билан самарали боғланган. Бу автомобилларнинг ҳаракатини енгиллаштириб, орқага қайтиш заруратини бартараф этди.
Умуман олганда, ушбу транспорт узели соатига 5 минг, суткасига 132 минг автомобилни ўтказиш қувватига эга.
Президент бу тизимни пойтахтимиздаги 114 та йўл ўтказгичда, сўнгра барча ҳудудларда жорий этиш зарурлигини таъкидлади.
Хорижий компаниялар билан ҳамкорликда келгуси йилда яна минг километр йўл қуриш бўйича 10 та йирик лойиҳа режалаштирилганлиги таъкидланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.