Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдурахманов, Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталарининг раҳбарияти, шунингдек, бошқа масъул ташкилотларнинг мутасаддилари иштирок этишди.
Йиғилишда аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш, бунинг учун янгича механизм ишлаб чиқиш кун тартибининг асосий мавзусига айланди. Хусусан, Тошкент шаҳри мисолида таълим муассасаларидаги ёшларни спортга кенг жалб қилиш, жараённи рақамлаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Суҳбат якунида илгари сурилган таклифларни амалга татбиқ этиш мақсадида барча соҳадан масъуллар бириктирилиб, вазифалар тақсимоти белгилаб олинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.