Тошкент ва Бухоро ўртасида қўшимча Афросиёб поездлари қатнови йўлга қўйилади

Тошкент ва Бухоро ўртасида қўшимча Афросиёб поездлари қатнови йўлга қўйилади

Яқинлашиб келаётган байрамлар муносабати билан 20-25-31 март ва 1 апрель кунлари қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Наврўз ва Рамазон ҳайити байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент — Бухоро — Тошкент йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездининг қўшимча қатновлари (778/777-сонли рейслар) йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлэкспресс» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қўшимча поездлар 20-25-31 март ва 1 апрель кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

— 778-сонли Тошкент — Бухоро рейси:

Тошкентдан жўнаб кетиш соат 06:03, Бухорога келиш соат 10:14;

— 777-сонли Бухоро — Тошкент рейси:

Бухородан жўнаб кетиш 17:55 да, Тошкентга етиб келиш 22:08 да.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.