Чимаевнинг фаолиятидаги энг кучли рақиб ким?

Чимаевнинг фаолиятидаги энг кучли рақиб ким?

Ўрта вазн тоифасидаги ММА жангчиси, БАА вакили Хамзат Чимаев фаолиятидаги энг кучли рақибини айтди.

«Менимча, Камару Усман. У курашимга қарши ўзини жуда яхши ҳимоя қилганди, бу борадаги маҳорати ҳам яхши.

Камару грэпплингдан ҳам ўзини яхши ҳимоя қилганди. У менга бўйнини бермади. Мен уни беш дақиқа давомида бўғмоқчи бўлгандим, бироқ Камару ўзини жуда яхши ҳимоя қилганди ўшанда», дея Чимаевнинг сўзларидан иқтибос келтиради Red Corner нашри.

Эслатиб ўтамиз, Чимаев ва Усман ўртасидаги жанг 2023 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган ва ўша жангда Хамзат очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.

Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.