Хоккей. «Ҳумо» сериядаги бешинчи ўйинда ютқазди ва фарқ қисқарди (видео)

Хоккей. «Ҳумо» сериядаги бешинчи ўйинда ютқазди ва фарқ қисқарди

Қозоғистоннинг Ўскемен шаҳрида «Торпедо» ва «Ҳумо» хоккей клублари ўртасидаги ярим финал сериясининг бешинчи баҳси бўлиб ўтди.

Меҳмон жамоа учрашувни фаол бошлаган бўлса-да, «Торпедо» футболчилари биринчи бўлимда устунликка эришишди. Евгений Сулимов ва Никита Колобовнинг аниқ зарбалари мезбонларга ҳисобда олдинга чиқиш имконини берди. Шу тариқа, улар танаффусга етакчи сифатида йўл олишди.

Иккинчи бўлим бошида Андрей Лагунов Ўскемен жамоасининг устунлигини янада мустаҳкамлади. «Ҳумо» ушбу бўлимнинг ўзи бир қатор вазиятлар яратган бўлса-да, шайбани рақиб дарвозасига киритишнинг имкони бўлмади.

Фақатгина учинчи бўлимга тугашига 7 дақиқа қолганда тошкентликлар битта жавоб голини киритишди. Вячеслав Литовченко рақиб дарвозани ишғол қилди. Кейинроқ Вадим Кравченко меҳмонлар учун кўпчиликда ўйнаш имконини яратди. Бироқ ўзбекистонликлар ҳисобни тенглаштиришга эриша олмади ва сериядаги кураш камида яна бир учрашувга чўзилди.

Олтинчи ўйин 30 март, якшанба куни «Ҳумо арена»да 17:00да бошланади. Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонса, финал йўлланмасини қўлга киритади. Акс ҳолда еттинчи ўйин «Торпедо» майдонида ўтказилади.

Хоккей бўйича Қозоғистон чемпионати, плей-офф, ярим финал, 5-ўйин
«Торпедо» — «Ҳумо» 3:1 (2:0, 1:0, 0:1)
Голлар:
1:0 — 10:45 - Сулимов (Кляузов)
2:0 — 13:25 - Колобов (Тютюньков, Кляузов)
3:0 — 20:30 - Лагунов (Яковлев, Александров)
3:1 — 53:24 - Литовченко (Кравченко, Шевченко)

Серия ҳисоби: «Торпедо» — «Ҳумо» 2-3 (5:3, 2:4, 2:3, 1:4, 3:1)

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.