Кунни Миразизбек Мирзахалилов кунни ғалаба билан бошлаб берди. Боксчимиз 55 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда швециялик Небил Ибраҳимни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
70 кг. вазн тоифасидаги боксчимиз Иқболжон Холдаров польшалик Дамиан Дуркачни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Жавоҳир Умматалиев ( 80 кг вазн) ҳам италиялик Алфред Коммей устидан ғалаба қозонди.
Бугун ҳам 3 нафар боксчимиз рингга кўтарилади.
Кун давомида Жаҳон кубоги доирасида саралаш жанглари давом эттирилади. Учрашувлар икки дастурда бўлиб ўтади.
Жуфтликлар билан танишинг:
60 кг: Мадияр Данияров Мишель Бальдасси (Италия) 23:15
50 кг: Асилбек Жалилов Нурзат Онгаров (Қозоғистон) 03:30
85 кг: Акмалжон Исроилов Леонид Бериша (Швейцария) 04:45
Баҳслар Тошкент вақти билан 22:00 да старт олади.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.