Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида икки боксчимиз супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон, 14-0, 14 КО) ҳамда ярименгил вазндаги Отабек Холматов (12-1, 11 КО) ҳам ўзларининг навбатдаги рейтинги жангларини ўтказишади. Жалолов украиналик Игорь Шевадзуцкий (12-2, 10 КО)га, Холматов эса филиппинлик Жейсон Кано Манигос (30-12-2, 20 КО)га қарши рингга кўтарилади.
Ташкилотчилар ушбу турнирнинг тўлиқ кардини расман тасдиқлашди. «Барыс Арена»да ўтадиган оқшомнинг асосий жанги ўрта вазн тоифасида WBO ва IBF йўналишлари чемпиони, қозоғистонлик Жанибек Алимханули (16-0, 11 КО) ҳамда франциялик Анауэль Нгамиссенге (14-0, 9 КО) ўртасида бўлиб ўтади. Ҳар икки боксчи ҳам ҳали проф фаолиятларида мағлубият ва дуранг қайд этишмаган.
Астанадаги турнирнинг тўлиқ карди:
Асосий жанг, ўрта вазнда WBO ва IBF камари учун 12 раундлик жанг
Жанибек Алимханули (Қозоғистон, 16-0, 11 КО) — Анауэль Нгамиссенге (Франция, 14-0, 9 КО)
Со-main event жанги, биринчи енгил вазнда IBF Intercontinental камари учун 10 раундлик жанг
Султан Заурбек (Қозоғистон, 19-0, 13 КО) — Азинга Фузиле (ЖАР, 18-2, 12 КО)
Супероғир вазнда 10 раундлик жанг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон, 14-0, 14 КО) — Игорь Шевадзуцкий (Украина, 12-2, 10 КО)
Биринчи яримўрта вазнда 10 раундлик жанг: Батир Жукембаев (Қозоғистон, 23-1, 17 КО) — Кейн Гарднер (Буюк Британия, 17-4, 7 КО)
Иккинчи энг енгил вазнда 6 раундлик жанг: Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон, дебют) — Николас Тордесилья (Колумбия, 2-0, 2 КО)
Аёллар ўта енгил вазнда 8 раундлик (2 дақиқадан) жанг: Балауса Муздиман (Қозоғистон, 6-0, 5 КО) — Мария Тереза Пинили (Филиппин, 7-1, 2 КО)
Ярименгил вазнда 8 раундлик жанг: Отабек Холматов (Ўзбекистон, 12-1, 11 КО) — Жейсон Кано Манигос (Филиппин, 30-12-2, 20 КО)
Яримўрта вазнда 6 раундик жанг: Торехан Сабирхан (Қозоғистон, дебют) — Йиржи Хауке (Чехия, 4-6, 2 КО)
Яримўрта вазнда 4 раундлик жанг: Акниет Алимбай (Қозоғистон, 2-0, 1 КО) — Йозеф Дубски (Чехия, 1-0, 1 КО)
Биринчи ўрта вазнда 4 раундлик жанг: Алишер Абдуалим (Қозоғистон, 3-0, 2 КО) — Ашиш Чаудхари (Ҳиндистон, 3-0, 0 КО)
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.