FIDE рейтинги. Нодирбек Абдусатторов ўз ўрнида, Шамсиддин Воҳидов ва Жавоҳир Синдоров пастлади
Жаҳон шахмат федерацияси март ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.
Янгиланган рейтингда Нодирбек Абдусатторовнинг очколари ҳамда рейтингдаги ўрни ўзгаришсиз қолди (6-ўрин. 2773 очко).
Жавоҳир Синдоров бир поғона пастлаб, 30-ўриндан жой олди. Синдоровнинг рейтинг очколарда ўтган ойга нисбатан 1 баллга камайиб, 2706 тани ташкил қилмоқда.
Энг кучли шахматчилар рейтингидан Рустам Қосимжонов (2678) ҳам ўрин олган. Тажрибали шахматчи 46-ўриндан жой олган ва аввалги рейтинга нисбатан 3 поғона кўтарилган.
Аввалги ойда 51-ўринда қайд этилганган
Шамсиддин Воҳидов 30 поғона пастлаб, 81-ўринга тушиб кетди. Унинг олдинги ойдаги очколари сони 2670 тани ташкил қилаётган эди, аммо янгиланган рейтингда Воҳидов ҳисобидаги очколар сони 2648 баллга камайди.
Нодирбек Якуббоев (2665) март ойи якунларига кўра рейтингда кўтарилишга эришди. У ўтган ой 71-ўринга тушиб кетган эди, аммо янгиланган FIDE рейтингида 61-ўринга кўтарилиб, Ўзбекистоннинг энг кучли 4-шахматчисига айланиб олди.
Ёшлар ўртасидаги рейтингда Жавоҳир Синдоров кучли учликдан қолди — 2706. Аммо ёш шахматчи ушбу ойда 1,3 очко йўқотган.
Манба: daryo.uz