Баҳодир Жалолов ва Отабек Холматов Астанага йўл олди

Баҳодир Жалолов ва Отабек Холматов Астанага йўл олди

5 апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Top Rank промоутерлик компанияси томонидан проф бокс оқшоми ташкил этилади.

Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида икки боксчимиз — супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон, 14-0, 14 КО) ҳамда ярименгил вазндаги Отабек Холматов (12-1, 11 КО) ҳам ўзларининг навбатдаги рейтинги жангларини ўтказишади. Жалолов украиналик Игорь Шевадзуцкий (12-2, 10 КО)га, Холматов эса филиппинлик Жейсон Кано Манигос (30-12-2, 20 КО)га қарши рингга кўтарилади.

Боксчиларимиз мураббийлар ҳамроҳлигида Қозоғистонга учиб кетишди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар бермоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.