Ферстаппен мавсумдаги илк ғалабасини Япония Гран присида қўлга киритди, Норрис иккинчи, Пиастри эса учинчи бўлди

Ферстаппен мавсумдаги илк ғалабасини Япония Гран присида қўлга киритди, Норрис иккинчи, Пиастри эса учинчи бўлди

Бугун Япониянинг Миэ префектурасида жойлашган Сузука трассасида «Формула — 1»нинг жорий йилги мавсум, учинчи босқичининг асосий пойгаси бўлиб ўтди.

Япония Гран присида ғалаба «Ред Булл»нинг нидерландиялик пилоти Макс Ферстаппенга насиб этди.

Иккинчи ўринни «Макларен» вакили Ландо Норрис эгаллади. Ушбу жамоанинг яна бир аъзоси Оскар Пиастри эса пойгада учинчи натижани қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, тўрт карра жаҳон чемпиони Ферстаппен учун бу ғалаба 2025 йилги мавсумдаги биринчи ва фаолиятидаги 64-ғалаба бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.