Жалоловнинг рақиби жангга тайёргарлик кўрмаган эди

Жалоловнинг рақиби жангга тайёргарлик кўрмаган эди

Украиналик боксчи Шевадзуцкийнинг айтишича, у Жалоловга қарши баҳсга умуман тайёргарлик кўрмаган.

«Мен бу жангга қисқа муддат ичида розилик бердим. Тайёргарлик кўрмадим. Жангдан беш кун олдин менга шартнома юборишди ва баҳсдан бир кун олдин Остонага учиб келдим.

Мен ютқазиш учун келмаган эдим. Оғир вазн тоифасидаги энг яхши боксчилардан бири билан рингда бўлиш — мен учун шараф.

Жамоамга, Баҳодир Жалоловга ва Қозоғистонга бу ажойиб қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдираман», деди Шевадзуцкий.

Маълумот учун, Жалолов ва Шевадзуцкий ўртасидаги жанг 10 раунд давом этди ва ҳакамлар бир овоздан ғалабани Жалоловга берди.

Ушбу баҳс Баҳодир учун профессионал боксдаги 15-жанг ҳисобланади. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси ушбу жангларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.