Сузувчимиз АҚШдаги халқаро турнирда учта медални қўлга киритди

Сузувчимиз АҚШдаги халқаро турнирда учта медални қўлга киритди

2-5 апрель кунлари АҚШнинг Калифорния штатида сузиш бўйича «TYR Pro Swim Series» халқаро турнири бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж — 2024 Олимпия ўйинлари иштирокчиси Илья Сибирцев ҳам иштирок этди.

Аҳамиятлиси, Илья мусобақа доирасида учта медаль қўлга киритишдан ташқари, 1500 м масофада мамлакат рекордини ҳам янгилашга эришди.

Кумуш — 1500 м масофага эркин усулда сузиш — 15:17.89

Бронза — 400 м масофага эркин усулда сузиш — 3:49.77

Бронза — 800 м масофага эркин усулда сузиш — 7:54.91.

Шунингдек, Сибирцев 200 метр масофага эркин усулда сузиш дастурида иштирок этиб, финал босқичида 1:49.70 натижа қайд этган ҳолда 6-ўринни эгаллади.

Бундан ташқари, 1500 метр масофага эркин усулда сузиш баҳсларида Илья 15:17.89 натижа қайд этган ҳолда ушбу масофадаги Ўзбекистон рекордини ҳам янгилади. Аввалги энг яхши натижа 15:21.38 эди.

Манба: t.me/aquatics_uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.