Саиджамшид Жафаров россиялик тажрибали рақибини мағлубиятга учратди

Саиджамшид Жафаров россиялик тажрибали рақибини мағлубиятга учратди

Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида IBA.Pro 2 профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

Мусобақа доирасида ҳамюртимиз Саиджамшид Жафаров ҳам рингга кўтарилди. «Premier Boxing Academy» жамоаси аъзоси бўлган Жафаров россиялик тажрибали Сергей Лубковичга қарши олти раундлик тўлиқ жанг ўтказди.

Супер яримўрта вазн тоифасида ташкил этилган жангда Саиджамшид тажрибали рақибини ҳакамларнинг якдил қарори билан, очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди. Бу Лубковичнинг проф фаолиятидаги иккинчи мағлубияти бўлди. Бунга қадар у 18 та жангда ғалаба қозонган эди.

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.