Бокс терма жамоамиз Россиядаги турнирни иккинчи ўринда якунлади

Бокс терма жамоамиз Россиядаги турнирни иккинчи ўринда якунлади

14-20 апрель кунлари Россиянинг Хабаровск шаҳри бокс бўйича халқаро хотира турнирига мезбонлик қилди.

Ушбу турнирда терма жамоаларимиз ҳам иштирок этишди. Бугун мусобақа якунланди ва жамоамиз 4 та олтин, 5 кумуш ва 7 та бронза медалларини қўлга киритишди. Бу натижа билан вакилларимиз умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг иккинчи ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин медал:
— 75 кг. Азиза Зокирова
— 63,5 кг. Абдуллоҳ Маъдаминов
— 75 кг. Нурислом Исмоилов
— 86 кг. Нусратбек Тоҳиров

Кумуш медал:
— 50 кг. Гулсевар Ганиева
— 60 кг. Шохрух Абдумаликов
— 71 кг. Муҳаммадазизбек Исмоилов
— 80 кг. Раҳматилло Бойматов
— 86 кг. Шоҳжаҳон Абдуллаев

Бронза медал:
— 57 кг. Хуморабону Маъмажонова
— 60 кг. Рашида Тагирова
— 66 кг. Айсанем Саруарова
— 54 кг. Фарёзбек Дўсматов
— 57 кг. Санжар Ваҳобов
— 63,5 кг. Адҳамжон Муҳиддинов
— 71 кг. Асилбек Абдураҳмонов

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.