Икки атлетимиз халқаро ярим марафонда ғолиб бўлди

Икки атлетимиз халқаро ярим марафонда ғолиб бўлди

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида XV халқаро ярим марафон мусобақаси ташкил этилди. Унда мезбонлардан ташқари Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Украина, Эфиопия давлатларидан келган атлетлар рақобатлашди.

Енгил атлетика спорт тури дастуридан ўрин олган ярим марафон баҳслари 21 км. 97,5 метр масофада ташкил этилади.

Душанбе шаҳрида ўтказилган бу галги халқаро ярим марафонда ҳамюртимиз Шоҳрух Давлатов белгиланган масофани 1 соат, 4 дақиқа, 11 сонияда босиб ўтди ва олтин медалга сазовор бўлган бўлса, аёллар ўртасида яна бир маҳоратли атлетимиз Екатерина Тунгускова 1 соат, 18 дақиқа, 31 сония натижа билан финишга етиб келган ҳолда барча рақибларини орта қолдирди.

Маълумот ўрнида айтиш лозим, ўтган ҳафтада пойтахтимизда ўтказилган VII Тошкент халқаро марафонида Ш.Давлатов бронза, Е.Тунгускова эса олтин медални қўлга киритган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.