VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг енгил атлетика беллашувлари ўтказилади

VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг енгил атлетика беллашувлари ўтказилади

Хабарингиз бор жорий йилнинг 7-21 ноябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлиги ўйинлари ўтказилади.

Ушбу нуфузли мусобақанинг бу йилги дастуридан 13 та Олимпия, 4 та ноолимпия, 3 та Паралимпия ва 1 та миллий спорт тури ўрин олган. Ушбу дастурлар орасида енгил атлетика бўйича баҳслар “Ал-Малаз” стадионида ташкил этилади.

Ушбу стадион спортчилар шаҳарчасидан 27,5 км узоқликда жойлашган бўлиб, 20 минг 272 нафар томошабинни ўз бағрига сиғдира олади.

Мусобақа доирасида 100, 200, 400, 800, 1500, 5000 ва 10000 метр масофага югуриш, 3000 метрга тўсиқлар оша, 100 (аёллар), 110 (эркаклар) ва 400 метрга ғовлар оша югуриш, 4х100 эстафета жамоавий ва 4х400 микст эстафета югуриш, 5000 метрга спортча юриш, ўнкураш (эркаклар), еттикураш (аёллар), лангарчўпда сакраш, найза улоқтириш, баландликка, узунликка, уч ҳатлаб сакраш, диск, босқон ва ядро улоқтириш баҳслари ташкил этилади.

Маълумот ўрнида: Ислом бирдамлик ўйинлари ташкил этилганига 25 йил тўлди. Ушбу спорт тадбири илк бор Саудия Арабистонида ўтказилган эди. Жорий йилги ўйинлар ҳам айнан ушбу мамлакатда ўтказилади.

Сўнгги Ислом бирдамлиги ўйинлари 2022 йил Туркияда ўтказилган бўлиб, унда Ўзбекистон делегацияси 56 та давлат орасида 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.