Биз учун аҳамиятлиси, ушбу бокс турнири доирасида иккинчи энг енгил вазн тоифасида фаолият олиб бораётган чарм қўлқоп устамиз Муҳаммад Шехов венесуэлалик Орландо Моралесга қарши рингга кўтарилади. Жанг 8 раунд этиб белгиланган.
Маълумот учун, бухоролик 32 ёшли боксчимиз фаолияти давомида 16 та жанг ўтказиб, 15 ғалаба ва 1 та дуранг қайд этган. У сўнгги жангини ўтган йилнинг декабрь ойида хитойлик Зонг Лиуга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган ва вакант бўлиб турган IBF Intercontinental камарини қўлга киритганди. Шехов ҳозирда WBO рейтингида 5-ўринни эгаллаб турибди.
Унинг бўлажак рақиби, 20 ёшли Орландо Моралес ҳисобида эса 13 ғалаба ва 2 мағлубият бор.
Аввалроқ, Венгриядаги мазкур турнирда Шоҳжаҳон Абдуллаев ва Комронбек Турғунбоевнинг ҳам рингга кўтарилиши ҳақида хабар берган эдик.
Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.