МОҚ раҳбарияти япониялик мутасаддилар билан бўлажак мусобақага ҳамкорликда тайёргарлик кўриш мавзусида учрашув ўтказди.
Япония томони Ўзбекистон МОҚга ташриф буюришдан миннатдор эканини билдириб, мамлакатимиз Осиёнинг етакчи делегациялардан бирига айланиб улгурганини эътироф этди.
Суҳбат давомида меҳмонлар бўлажак ўйинларга тайёргарлик борасида тақдимот намойиш этишди. Унга кўра, японияликлар делегация аъзоларининг яшаш манзиллари ва очилиш маросими бўйича барчани ҳайратга солувчи “совға” тайёрлашаётганини билдирдилар.
Ўз ўрнида, МОҚ раҳбарияти юртимизда Спорт вазирлиги, федерация ва ассоциациялар билан ҳамкорликда бўлажак Ўйинларга катта тайёргарлик олиб борилаётганини маълум қилди.
Шунингдек, ташкилий қўмита вакиллари Ўзбекистон томонининг иштироки учун барча жабҳада керакли шароитларни яратишга ёрдам беришга тайёрлигини билдиришди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.