Теннис. Ҳамюртимиз халқаро турнирда зафарли одимламоқда

Теннис. Ҳамюртимиз халқаро турнирда зафарли одимламоқда

Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган M15 таснифига кирувчи халқаро турнирда Сергей Фомин муваффақиятли старт олди.

Мамлакатимизнинг иккинчи рақамли теннисчиси илк босқичда нейтрал теннисчи Павел Вербинни 6:4, 6:0 ҳисобида таслим этиб, нимчорак финалда бошқа бир нейтрал теннисчи Бекан Атлангериев билан рақобатлашадиган бўлди.

Шунингдек, жуфтликлар ўртасида теннисчимиз Павел Вербин билан тандемда нейтрал теннисчи Александр Чайка ва норвегиялик Лейтон Ривера дуэтини 7:6, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа, чорак финалга йўл олган Сергей ва Павел ярим финал остонасида чехиялик Матьяс Черний ва Йонас Кучера жуфтлигига қарши кортга чиқади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.