Мусобақанинг тантанали очилиш маросими юқори кайфиятда ва байрамона руҳда ташкил этилди.
Тадбирда Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, мамлакат гимнастика федерацияси раҳбарияти, Халқаро гимнастика федерацияси вакиллари ва мусобақа меҳмонлари иштирок этишди.
Маросимда сўзга чиққан расмийлар Тошкент бу йил ҳам ушбу нуфузли турнирга муносиб мезбонлик қилаётганини дунёнинг энг кучли гимнастикачилари ўртасидаги беллашувлар қизиқарли руҳда ўтаётганини алоҳида таъкидлашди.
Дастурга мувофиқ, кеча саралаш баҳслари ўтказилди. Бугундан дастлабки медаллар жамланмаси ўз эгаларини аниқлайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.