Бугун ушбу мусобақа қаҳрамонларини пул мукофотлари билан тақдирлаш маросими ташкил этилди.
Тадбирда Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раҳбарияти, спортчи ва мураббийлар иштирок этишди. Спортчиларга мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ва мамлакат енгил атлетика федерацияси раиси Акмалхўжа Мавлонов ҳамда МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров тантанали равишда топширишди.
Таъкидлаш жоиз, шу кунларда Тошкентда катталар ва 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ташкил этилмоқда. Расмийлар мусобақа жараёнини кузатиш билан бирга қитъа биринчилигида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ёш атлетларимизни қутлашди. Уларни қўлга киритган муваффақиятлари билан табриклаб, келгуси фаолиятларида ҳам омад тилашди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.