Бадиий гимнастика. Тахмина Икромова Олимпиада чемпионини ортда қолдириб, жаҳон кубоги ғолибига айланди
Тошкент мезбонлик қилаётган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичида дастлабки медаллар ўз эгаларига топширилди. Қувонарлиси, кўпкураш дастурида германиялик Олимпиада чемпионидан яхшироқ натижа қайд этган ҳамюртимиз Тахмина Икромова олтин, гуруҳ машқида қатнашган қизларимиз Эвелина Атальянц, Мафтуна Зоирова, Аделья Файзулина, Мумтозабону Исъҳоқзода, Амалия Мамедова ва Иродахон Содиқова эса кумуш медалга сазовор бўлишди.
Яккалик, кўпкураш:
1- Тахмина Икромова (Ўзбекистон)
2- Даря Варфоломеев (Германия)
3- Лилиана Левинска (Полша)
Гуруҳ машқи, кўпкураш:
1- Польша
2- Ўзбекистон
3- Хитой
Бугун алоҳида машқлар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Манба: Olympic.uz