Теннис. Фомин ўзидан пастки рейтингдаги спортчига имкониятни бой берди

Теннис. Фомин ўзидан пастки рейтингдаги спортчига имкониятни бой берди

Қозоғистоннинг Шимкент шаҳри мезбонлик қилган теннис бўйича ITF M15 тоифасига кирувчи турнир якунланди.

Ушбу мусобақада мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Сергей Фомин ҳам нисбатан олганда муваффақиятли иштирок этди.

Ҳамюртимиз аввалига россиялик Павел Вербин билан бирга жуфтлик мусобақаси чемпионига айланди. Турнирда иккинчи рақам остида таснифланган бу тандем финал баҳсида германиялик Адриан Оетзбах ҳамда бельгиялик Мартин Ван Дер Миршен ҳамкорлигини 6/3, 6/3 ҳисобида таслим этди.

Фомин яккалик мусобақасида ҳам финалга етиб борди ва афсуски, турнирда биринчи рақам остида таснифланган бўлишига қарамай, франциялик Шон Кюненга 2 соату 7 дақиқа давом этган учрашувда 4/6, 6/1, 1/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Таққослаш учун, Сергей Фомин ҳозирда ATP рейтингида 461, Шон Кюнен эса 937-ўринни эгаллаб турибди. Ўртадаги катта тафовут натижада акс этмади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.