Аёллар ўртасидаги баҳсларда Умида Омонова мамлакат чемпиони бўлди. У ҳал қилувчи финал баҳсида тажрибали Нодира Нодиржоновани 1,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Омонова чемпион сифатила 7000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини ҳам қўлга киритди. Бронза медали Маржона Маликовадан 1,5:0,5 ҳисобида устун келган Афруза Ҳамдамовага насиб этди.
Эркаклар ўртасидаги мусобақада Нодирбек Якуббоев 2025 йилги Ўзбекистон чемпиони бўлди. У финал баҳсида Ортиқ Ниғматовдан устун келди. Якуббоев чемпионлиги эвазига 10 000 АҚШ долларига ҳам эга чиқди. Вице-чемпион 7000 долларга эга бўлди. Бронза медали учун кечган учрашувда истеъдодли шахматчи Муҳаммадзоҳид Суяров гроссмейстер Муҳиддин Мадаминовни енгишга муваффақ бўлди.
Ғолиб ва совриндорлар ҳамда пул мукофоти тақсимоти:
Эркаклар:
1-ўрин: Нодирбек Якуббаев 10,000 АҚШ доллари
2-ўрин: Ортиқ Ниғматов 7,000 АҚШ доллари
3-ўрин: Муҳаммадзоҳид Суяров 4,500 АҚШ доллари
4-ўрин: Муҳиддин Мадаминов 3,500 АҚШ доллари
Аёллар:
1-ўрин: Умида Омонова 7,000 АҚШ доллари
2-ўрин: Нодира Нодиржанова 5,000 АҚШ доллари
3-ўрин: Афруза Ҳамдамова 3,000 АҚШ доллари
4-ўрин: Маржона Маликова 2,000 АҚШ доллари
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.