«Хоккей бўйича Қирғизистон миллий терма жамоаси III А дивизионида жаҳон чемпионлигини қўлга киритиб, иккинчи дивизионга йўл олди.
Турнир Истанбулда бўлиб ўтди. Хоккейчиларимиз Босния ва Герцеговина, Жанубий Африка, Люксембург, Туркманистон ва Туркия терма жамоаларини ишончли тарзда мағлуб этишди. Келаси йили Қирғизистон миллий терма жамоаси II Б дивизионида ўйнайди», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Ўзбекистон хоккей терма жамоаси IV дивизионда баҳс олиб бориб, ғалаба қозонган ҳолда III Б гуруҳига йўлланма олганди.
Манба: sputnik.kg
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.