Оғир атлетика бўйича ЖЧ. Моҳинур Эсонбоева ҳамда Алишер Османов делегациямиз ҳисобига 6 та медални қўшиб қўйди!

Оғир атлетика бўйича ЖЧ. Моҳинур Эсонбоева ҳамда Алишер Османов делегациямиз ҳисобига 6 та медални қўшиб қўйди!

Перу пойтахти мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан хушхабарлар келиши давом этмоқда! Якунланган кунда ўтказилган беллашувларда иштирок этган спортчиларимиз 3 та олтин ва 2 та кумуш, жами 5 та медалга сазовор бўлишди.

Жумладан, аёллар ўртасида +81 кг вазн тоифасида супачага кўтарилган андижонлик маҳоратли спортчимиз Моҳинур Эсонбоева даст кўтаришда 98 кг натижа билан кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, силтаб кўтаришда (127 кг) ва иккикураш якунига кўра (225 кг) барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда 2 та олтин медални делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди.

Шунингдек, эркаклар ўртасида — 102 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Тошкент вилояти вакили Алишер Османовга даст кўтаришда тенг келадиган рақиб топилмади. Вакилимиз 146 кг тошни бўйсундириб, олтин медални қўлга киритди. Бундан ташқари, спортчимиз силтаб кўтаришда 170 кг ҳамда иккикурашда 316 кг натижа қайд этган ҳолда яна 2 та кумуш медалга сазовор бўлди.

Манба: https://t.me/uzbek_weightlifting

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.