Ёш оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатини 17 та медаль билан якунлашди

Ёш оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатини 17 та медаль билан якунлашди

Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида ҳамюртимиз Қудратбек Салимжонов (ёшлар) — 109 кг вазн тоифасининг даст кўтариш машқида бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси мазкур мусобақада 3 та олтин, 7 та кумуш ва 7 та бронза, жами 17 та медаль жамғарди.

Моҳинур Эсонбоева — 2 та олтин ва 1 та бронза;
Алишер Османов — 1 та олтин ва 2 та кумуш;
Маржона Абдумуталова — 2 та кумуш ва 1 та бронза;
Мунисбек Давлетов — 2 та кумуш;
Диёрбек Рўзметов — 1 та кумуш ва 2 та бронза;
Хикматилло Хайдаров — 1 та бронза;
Дилнура Холдорова — 1 та бронза;
Қудратбек Салимжонов — 1 та бронза.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу натижа билан мамлакат оғир атлетика федерацияси, спортчи ва мураббийларимизни табриклаб, ёш полвонларимизнинг келгуси фаолиятида ҳам улкан муваффақият тилаб қолади.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.