Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан 90 нафарга яқин спортчи қиличбозликнинг шпага, рапира ва сабля йўналишидаги яккалик ҳамда жамоавий беллашувларда чемпионлик учун кураш олиб боряпти.
4 май куни шпага бўйича ўтказилган яккалик баҳсларида ўғил болалар ўртасида Мейирхон Темуров (Навоий), қиз болалар ўртасида эса Бийбимарям Сапарова (Қорақалпоғистон Республикаси) ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади. Жамоавий баҳсларда эса «Тошкент 1» (қиз болалар) ва «Андижон 1» (ўғил болалар) клублари ғолиб бўлди.
Кеча рапира бўйича яккалик баҳслари бўлиб ўтди. Унда Мафтуна Давронова (Фарғона) тенгдошлари ўртасида моҳир ва абжир эканлигини намоён этиб, ғолиб бўлди. Ўғил болалар ўртасида эса Радмир Семенеев (Андижон) ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.