Қитъанинг 34 та мамлакатидан 260 нафардан зиёд энг маҳоратли шахматчилар иштирок этадиган мазкур чемпионатда юртимиз шарафини эркаклар баҳсида 12 нафар, аёллар мусобақасида 15 нафар терма жамоамиз аъзолари ҳимоя қилади.
Эркаклар мусобақаларида Нодирбек Ёқуббоев Шамсиддин Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов, Муҳаммадзоҳид Суяров, Ҳумоюн Бекмуратов етакчилар қаторида эътироф этилган бўлса, аёллар баҳсларида Афрўза Ҳамдамова, Гулдона Каримова, Умида Омоновалар билан бир сафда бу йилдан эътиборан Гулруҳбегим Тоҳиржонова Осиё чемпионлиги учун курашга киришади.
2025 йилнинг 5-29 июль кунлари Грузиянинг Ботуми шаҳрида аёллар ўртасида ҳамда 31 октябрь 27 ноябрь кунлари Ҳиндистонда эркаклар ўртасида ўтадиган жаҳон кубогига саралаш вазифасини ўтайдиган қитъа биринчилиги 9 та турдан иборат бўлиб, мусобақалар 16 майга қадар давом этади.
Ал-Айн шаҳрида кечадиган шахмат жангларида энг яхши натижа қайд этган 10 нафар эркак ва 2 нафар аёл шахматчи жаҳон кубоги йўлланмасини қўлга киритади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.