Аввалроқ хабар берилганидек, АҚШ терма жамоасининг собиқ сузувчиси Гэри Холл табиий офат туфайли Лос-Анжелесдаги уйидан ва у ердаги 10 та медалидан айрилган эди.
Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) 50 ёшли Холлни Лозаннага таклиф қилди. У ерда ташкилот раҳбари Томас Бах шахсан унинг йўқолган медалларининг нусхаларини топширди.
«Бу жуда ҳаяжонли ҳолат, сўз билан ифода этиш қийин. Бундай қийин ҳолатда кўрсатган ёрдами учун Олимпия ҳаракатига миннатдорлик билдираман», — деди Холл.
Холл 1996 йилдан 2004 йилгача бўлган Олимпия ўйинларида 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган. Унинг отаси катта Гэри Холл ҳам спортчи бўлиб, 1968, 1972 ва 1976 йилларда Олимпия ўйинларида 3 та медаль қўлга киритган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.