Qazaqstan Barysy Grand Slam. Бугун ўрта вазнли дзюдочиларимиздан медаллар кутамиз

Qazaqstan Barysy Grand Slam. Бугун ўрта вазнли дзюдочиларимиздан медаллар кутамиз

Қозоғистоннинг Остона шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича «Катта Дубулға» туркумига кирувчи турнирнинг иккинчи кунги беллашувлари бошланди.

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи нуфузли турнирда дунёнинг 44 давлатдан келган 358 нафар дзюдочи медаллар ҳамда жаҳон рейтинги учун бериладиган қимматли очколар учун баҳсларга киришишган.

Бугун Qazaqstan Barysy Grand Slam турнирининг иккинчи куни ўрта вазн тоифаларида беллашувлар ташкил этилади.

Эркаклар ўртасида — 73, — 81 кг, аёлларда эса — 63 ва — 70 кг вазнларда ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланади. Бугун 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, кеча мусобақанинг биринчи куни — 66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган тажрибали дзюдочимиз Муҳриддин Тиловов бронза медалини қўлга киритган эди.

Дзюдочиларимизнинг илк даврадаги беллашувлари:

— 63 кг: Севинч Исоқова — Скай Ноестер (ЖАР)

— 70 кг: Ширинжон Йўлдошева — Ням-Эрдене Батсуури (Мўғулистон)

— 73 кг: Асадбек Норбўтаев — Фабирицио Эспозито (Италия)/ Барух Шмаилов (Исроил)

— 73 кг: Муҳаммадяҳё Муҳаммаджонов — Алберто Мартин Гайтеро (Испания)

— 81 кг: Нодирбек Мавлонбердиев — Ли Жун Ҳван (Корея Республикаси).

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.