Кураш ва белбоғли кураш бўйича республика очиқ турнири ташкил этилди

Кураш ва белбоғли кураш бўйича республика очиқ турнири ташкил этилди

Тошкент вилоятининг Паркент туманида спортнинг кураш ва белбоғли кураш тури бўйича “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тумани ҳокими кубоги учун Республика очиқ турнири бўлиб ўтди.

Тумани ҳокимлиги, тумани прокуратураси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси, ҳамда туман спорт мактаби ҳамкорлигида ўтказилган мазкур беллашувларда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан 300 нафарга яқин спортчилар иштирок этишди.

Мусобақа сўнгида белбоғли кураш ва кураш бўйича ғолиб ва совриндорлар турнир ташкилотчилари томонидан медал, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

https://t.me/TOSHVIL_SPORT

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.